
Спорт курашлари. Ҳасанбой Раҳимов халқаро мусобақада совриндор бўлди
- 26-феврал 2023, 10:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Мисрда ўтаётган спорт курашлари бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди. Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, кечаги дастурда Ҳасанбой Раҳимов бронза медалига сазовор бўлди.
-125 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз илк босқичда полшалик Камил Косёлекка мағлуб бўлди. Поляк курашчиси финалгача етиб боргач юртдошимизда бронза медали учун имконият пайдо бўлди ва у бундан унумли фойдаланди. Аҳамиятлиси, Раҳимов ўтиш босқичида ушбу вазндаги бошқа бир спортчимиз Сардорбек Холматовни, бронза медали учун курашда эса хитойлик Бенхин Дуанни доғда қолдиришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ