"Специя" ўз майдонида "Ювентус"га мағлуб бўлди, Шомуродов тўлиқ ўйнади
- 19-феврал 2023, 23:54
- 1
- Футбол
Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган "Специя" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда туринликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голлага Мойзе Кин ва Ди Мария муаллифлик қилди. "Специя" таркибида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Маълумот учун, "кекса сеньоралар" мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 32 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилиб олди.
{game}3919267{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ