Сўнаётган юлдузни ортга қайтаришмоқчи
- 20-март, 09:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Боруссия Дортмунд” бош мураббийи Нико Ковач клубнинг собиқ футболчиси Жейдон Санчони яна жамоага қайтариш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Унинг айтишича, Санчо каби иқтидорли футболчи ҳар қандай жамоа учун фойдали бўлиши мумкин. Ковач футболчининг сифатларини юқори баҳолаб, у аввал “Боруссия Дортмунд”да яхши ўйин кўрсатганини таъкидлади.
Мураббий бу трансфернинг амалга ошиши бир қатор омилларга боғлиқ эканини айтди. Жумладан, клубнинг режалари, молиявий шартлар ва футболчининг ўзи ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирча бу фақат эҳтимол сифатида қаралмоқда, аммо Ковач бу вариантга очиқ эканини билдирган. Агар барча шароитлар тўғри келса, Санчо учинчи марта “Боруссия Дортмунд” таркибига қайтиши мумкин.
25 ёшли футболчи аслида “Манчестер Юнайтед”га тегишли ҳисобланади. Манчестерликлар асосий таркибига кира олмаган юлдуз жорий мавсум бошида “Астон Вилла”га ижарага жўнатилган.
“Манчестер Юнайтед” 2021 йили 100 миллион еврога баҳоланган Жейдон Санчони айнан дортмундликларга 85 миллион евро тўлаб, ўз сафига қўшиб олган эди. 30 июнь куни клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома тугайди.