Сон: Харри, бизда ҳам соврин бор
- 22-май 2025, 13:31
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Сон Хён Мин Европа лигасидаги ғалабадан кейин Харри Кейнга мурожаат қилди.
Европа лигасининг финал баҳсида "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу "шпорлар"нинг 2008 йилдан бери илк чемпионлиги бўлди.
- Харри, бизда ҳам кубок бор!, - деди Лондон клуби ҳужумчиси "TNT Sports" нашрига берган интервьюсида.
"Бавария"да ўйнаётган "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси Харри Кейн жорий мавсумда клуб билан Бундеслигада ғолиб чиқди. Ушбу соврин футболчининг фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ