
"Сўғдиёна" Грузия клубини ишончли ҳисобда мағлуб этди
- 4-феврал 2023, 20:15
- 1
- Футбол
"Сўғдиёна" бугун Грузиянинг "Сабуртало" жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Вакилларимиз сафида голларга Жасур Ҳасанов ва Женан Займович муаллифлик қилди. Рақиблар майдонни голсиз тарк этди.
Бундан олдинги баҳсда "бўрилар" Босния ва Герцеговинанинг "Слога Добой" жамоаси билан жанговор 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ