
Собиқ жаҳон чемпиони: "Икки нарсани инкор қилиб бўлмайди"
- 15-декабр 2024, 17:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Собиқ жаҳон чемпиони Шон Портер биртаниялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўртасидаги реванш ҳақида гапирди.
“Икки нарсани инкор қилиб бўлмайди - Усикнинг буюклиги ва Фьюрининг зарбалари. Биз Тайсоннинг зарбаларини ўлчай олмаймиз, худди Александрнинг буюклигини ўлчай олмаганимиз каби.. Биринчи жангда имкониятлар 50/50 эди. Иккинчи тўқнашувда ҳам худди шундай ҳолат, бироқ мен бу сафар британияликнинг ғалабасига ишонаман”, - деди Портер.
Эслатиб ўтамиз, Усик (22-0, 14 КО) ва Фьюри (34-1-1, 24 КО) ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ