
Собиқ Германия бош мураббийи Бразилияни бошқариши мумкин
- 16-март 2023, 20:37
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Айни пайтда Бразилиянинг кейинги бош мураббийи ким бўлши сўроқ остида қолмоқда. "Пентакампеонлар"ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар орасида "Реал" устози Карло Анчелотти ҳам мавжуд. У эса Мадридни тарк этмаслиги мумкин. Шу сабабли, бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
"Bild" нашри хабар беришича, собиқ Германия бош мурабийи Йоахим Лёв Бразилияга келиши мумкин. У ҳам айни дам ишсиз бўлиб турибди.
Маълумот учун, 63 ёшли мутахассис фаолияти давомида бир неча марта 5 карра жаҳон чемпионларига қарши тўқнаш келган. Энг эсда қоларли ўйин 2014 йилги мундиал ярим финали, яъни немисларнинг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйин ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ