"Слотона режа": "Ливерпуль" кетма-кет икки тур антиқа услубда ғалаба қозонди
- 26-август 2025, 15:47
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 1-тури доирасида "Ливерпуль" "Борнмут" билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Қизиғи, ушбу беллашувда ҳисоб 2:2 бўлиб турган бир пайтда Слот захирадан Кьезани майдонга туширди ва у жамоасининг учинчи, яъни ғалабани таъминловчи голига муаллифлик қилди.
Кеча 2-тур доирасида "қизиллар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. Бу беллашувда ҳам ҳисоб 2:2 бўлиб турган пайтда Слот 16 ёшли Нгумоани майдонга туширди ва у 90+10-дақиқада жамоасининг ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "Ливерпуль" ҳар икки баҳсда захирадан ўйинга қўшилганларнинг голлари эвазига 3 очко қўлга киритмоқда.
Премьер-лига
vs
Liverpool won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ