Слот: "Салоҳ Африка миллатлар кубоги ҳақида ўйлаяпти"
- 20-декабр 2025, 01:52
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди. Яқинда мисрлик футболчи таркибга киритилмагани юзасидан билдирилган танқидлар ортидан жамоанинг Чемпионлар лигасидаги ўйинини ўтказиб юборган эди.
— Ўтган ҳафта ҳам айтганман: амал сўзлардан баландроқ туради. Биз бу масалани ортимизда қолдирдик. Салоҳ ўтган ўйин учун рўйхатда бор эди ва мен амалга оширган биринчи алмаштириш айнан у бўлди. Олдинда уни Африка миллатлар кубоги ва катта ўйинлар кутяпти. Ҳозир у шу ҳақда ўйлаяпти, — деди Слот матбуот анжуманида.
Шанба куни мерсисайдликлар Англия чемпионати доирасида "Тоттенхэм"га қарши сафар ўйинини ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30'да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ