
Скоулз Магуайр ва Онана ҳақида фикр билдирди
- 25-октябр 2023, 20:20
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Пол Скоулз Харри Магуайр ва Андре Онананинг "Коппенгаген"га қарши ўйинини баҳолади.
"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида (1:0) Магуайрнинг 72-дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонди. Шунингдек, Онана 97-дақиқада Ларссон амалга оширган пенальтини қайтарди.
"Харри Магуайрга ўйин амалиёти бериш керак. У бутун йил давомида ҳақоратдан бошқа ҳеч нарса олмади.
Магуайр "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди. У ва Онана учун катта ўйин", - деди "қизил иблислар" собиқ ярим ҳимоячиси.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ