
Шуҳрат Мақсудов: "ВАРда ҳам ҳакамлар ўтирибди. Шу боис улар ҳақида гапирмайман, фойдаси йўқ"
- 6-август 2021, 22:35
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Суперлиганинг 14-турида “Машъал” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашув якунланганидан кейин “Қалдирғочлар” устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини қуйидагича билдирди.
- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Ҳамма кўрди, 1:1 бўлди. Ўйлайманки, бу ўйинни ютишга бизда кўпроқ имконият бўлганди. Аммо ғалаба қозониш учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш керак. Нима қиламиз? Дурангга ҳам қониқиш ҳосил қиламиз.
- ВАР ҳақида фикрингиз қандай?
- Мен ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. ВАРда ҳам ҳакамлар ўтирибди. Шу боис улар тўғрисида умуман гапирмайман. Буни фойдаси йўқ. Бошқа савол бўлса беринглар, бўлмаса катта раҳмат.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ