
Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади?
- 30-сентябр 2020, 21:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 2
- Футбол
"Женоа" раҳбарияти "Ростов"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда.
Metaratings нашри тарқатган хабарга кўра, А Серия клуби ҳамюртимизга йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун эса генуяликлар рус клубига 9 млн евро тўлайди. Трансфер тез орада расмийлаштирилиши кутилмоқда.
25 ёшли Элдор “Ростов” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 3 йил давомида жами 91 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ