Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди. Бу сафар африкалик эмас
- 10-май 2022, 09:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19КО) навбатдаги жангини 26 май куни Мичиган штатида ўтказиши ҳақида маълумот берган эдик.
Дастлаввал, boxrec.com сайти маълумотига кўра, унга Буркина-Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7КО) рақиблик қилиши белгиланган эди. Аммо расмий эълонга кўра, ушбу оқшомда Эргашев 10 раунд этиб белгиланган баҳсда аргентиналик Луис Алберто Веронга (19-3-2, 9КО) қарши жанг олиб боради.
Ушбу оқшомнинг марказий тўқнашуви оғир вазн тоифаси вакиллари Отто Уаллин ҳамда Райделл Букер ўртасида кечади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ