
Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум!
- 4-октябр 2023, 14:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
21 октябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Октагон 51” турнири бўлиб ўтади. Ушбу жанг кечасида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.
Унга бу сафар бразилиялик анчагина тажрибали Нилсон гомес рақиблик қиладиган бўлди. Мазкур жанг ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, Шоҳасан Мирзаматов яқиндагина “МПЛ-8” турнирида Хамзат Чапанов билан жанг қилган ва таъқиқланган зарба йўллаган деб топилиб, ғалаба Чапановга берилганди.
Маълумот учун, Нилсон Гомеснинг рекорди 22-5 кўриниш олган бўлса, Мирзаматовнинг кўрсаткичи 10-3 га тенг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ