
Шер Мамазулунов чемпионлик камари учун жанг қилади. Жанг санаси ва рақиб маълум
- 7-феврал 2022, 19:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
12 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан профессионал кикбоксинг бўйича катта жанг оқшоми ташкил этилади. FAIRFIGHT номи билан машҳур бўлган ушбу турнирда юртимизнинг энг кўзга кўринган профессионал кикбоксинг, К-1 устаси Шер Мамазулунов ҳам ўз жангини ўтказади.
Аҳамиятли жиҳати, ҳамюртимиз ушбу кечанинг марказий жангида россиялик Сергей Понамарёвга қарши FAIRFIGHT чемпионлик камари учун баҳс юритади. Ушбу қарама-қаршилик 84 кг вазн тоифасида бўлиб, 5 раунд, 3 дақиқадан иборат бўлади.
Маълумот учун, ушбу жанг кечасида яна бир ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев Камрян Набатига қарши рингга кўтарилади.
Ҳар икки ҳамюртимизга ушбу муҳим жангларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ