Шахмат. “Президент кубоги-2025” бошланмоқда
- 2-декабр 2025, 20:13
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Шахмат
“Президент кубоги-2025” бир неча кундан сўнг старт олади. Турнир 4–12 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади ва мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Турнир 3 гуруҳда ўтказилади:
Masters гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ҳамда мусобақа ташкилотчилари томонидан танлаб олинган ўзбекистонлик шахматчилар;
Open A – очиқ мусобақа бўлиб, рейтинги 1800 ва ундан юқори бўлган, мусобақа бадалини тўлаган барча шахматчилар;
Open B – рейтинги 1899 ва ундан паст бўлган, мусобақа бадалини тўлаган барча шахматчилар қатнашади.
Вақт назорати: классик. 9 турда ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.
Masters гуруҳи – айланма, Open A ва Open B гуруҳлари швейцарча тизимда ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ