Шара Буллетнинг кейинги рақиби маълум
- 4-сентябр 2025, 09:02
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, 22 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида "UFC Fight Night" турнири бўлиб ўтади.
Қизиқарлиси, унда россиялик таниқли UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов (16-1) ҳам октагонга кўтарилиб, бразилиялик ММА устаси Пауло Коста билан ўзаро куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Шара Буллет охирги жангида Марк-Андре Барриони ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этган. Коста эса "UFC 318" турнирида Роман Копыловдан очколар эвазига устун келганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ