Шаҳзод Убайдуллаев Беларусдаги расмий дебютида дебют голини киритди (видео)
- 7-март 2021, 20:58
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бугун Беларусь кубоги чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаев фаолият олиб борадиган "Шахтёр" жамоаси ўз майдонида "Неман"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Убайдуллаев иккинчи тайм аввалида захирадан майдонга тушди ва 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Беларусь кубоги. Чорак финал. Биринчи ўйин
"Шахтёр" - "Неман" 3:0
Голлар: Кендиш (61 пен), Дарбо (77), Убайдуллаев (80).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ