Шаҳрам Ғиёсов рақибидан енгилроқ тош босди
- 12-апрел 2025, 11:37
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Турнир доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 КО) аргентиналик Франко Окампо (17-2, 8 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этди. 31 ёшли Ғиёсов 67,6 кг, 28 яшар Окампо эса 69,4 кг тош босди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ