
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини ўтказди
- 1-август 2024, 09:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Бокс
Бундан бироз аввал АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Мигель Паррага қарши жанг ўтказди. Ушбу жанг 10 раунд давом этди ва якунда ҳамюртимиз очколар ҳисобига ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов бундан олдинги жангини февраль ойида мексикалик бошқа бир боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, ўшанда ҳам очколар эвазига ғалаба қозонган эди.
Ушбу жангдан сўнг Ғиёсовнинг профессионал боксдаги ғалабалари сони 16 тага етди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ