Сехудо Ҳабибни кучлилар қаторига киритмади
- 30-май 2020, 00:26
- 0
- MMA
UFC икки дивизионининг собиқ чемпиони Генри Сехудо ММА тарихидаги энг кучли 4 та жангчи кимлар эканини айтиб ўтди.
"Сизнингча ММА оламидаги энг кучли 4 жангчи ким? Деметриус Жонсон, Жон Жонс, Андерсон Силва ва Рэнди Кутюр. Қани кетдик..." - деб ёзди Сехудо ўзининг "Instagram" саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Сехудо "UFC 249" доирасида сўнгги жангини ўтказиб, кутилмаганда фаолиятини якунлаши ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ