
Сенегал ўз тарихида илк бор Африка миллатлар кубогида ғалаба қозонди!
- 7-феврал 2022, 02:58
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубоги Сенегал - Миср терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси якунига етди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади.
Пенальтилар сериясида сенегалликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
Финалда мағлуб бўлган "фиръавнлар" иккинчи ўринни эгаллади, 3-ўрин учун баҳсда ғолиб бўлган Камерун эса мазкур турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ