
"Сельта" россиялик футболчини машғулотларга қўймайди
- 3-май 2020, 18:34
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Сельта” россиялик ҳужумчи Фёдор Смоловни машғулотларга қўймайди. Бу ҳақда COPE нашри хабар тарқатмоқда.
Виголиклар тез орада машғулотларни бошлашлари кутилмоқда. Аммо, Смолов Россияга кетиб қолгани боис машғулотларда иштирок этолмайди. У Испанияга қайтгач, 2 ҳафта давомида карантинда сақланади.
Таъкидлаш керакки, Смолов билан бирга Россияга кетган “Сельта”нинг яна бир футболчиси Пионе Систо ҳам келиши билан карантинга олинади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ