Саудия Қирол кубоги. "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"га ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди
- 29-октябр 2025, 01:47
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Саудия Қирол кубогининг 1/8 финал босқичида "Ан-Наср" ўз уйида "Ал-Иттиҳод"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Дастлаб, ўйиннинг 15-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа ўтиб эса мезбонлар футболчиси Анжело гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо биринчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Ауар катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Учрашувда бошқа гол киритилмади.
Кубок Королей
vs
Al Ittihad won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ