Саудия Про-лигаси. Роналду ва Феликснинг голлари "Ан-Наср"га ғалаба келтирмади
- 31-декабр 2025, 00:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Саудия Про-лигасининг 11-турида "Ан-Наср" "Ал-Иттифоқ" билан куч синашиб, жанговар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди ва мавсумдаги илк очкосини йўқотди. Жамоа шу кунгача 10 та ўйинда ғалаба қозониб келаётган эди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум ҳисобни очди. 47-дақиқада Жоау Феликс фарқни йўққа чиқазди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду фаолиятидаги 957-голини киритишга муваффақ бўлди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин 80-дақиқада Вейналдум дублни расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди.
Маълумот ўрнида, "Ан-Наср" онлайн турнир жадвалида 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Профессиональная лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ