Саудия Про лигаси. Роналду иккита гол урган баҳсда "Ан-Наср" "Ал-Ҳилол"дан устун келди
- 5-апрел 2025, 00:53
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Саудия Про лигасининг 26-туридан ўрин олган марказий "Ал-Ҳилол" - "Ан-Наср" беллашуви бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсда мезбонлар 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлим якунидаги (45+4) Али Ал-Хассаннинг голи танаффусга жамоасини устунликда олиб чиқди. Иккинчи бўлим стартида Криштиану Роналду орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 62-дақиқадаги Ал-Булайхининг голи эса ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.
Беллашувнинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда Дюран пенальти ишлаб олди. Ушбу вазиятдан эса Роналду унумли фойдаланди ва иккинчи бор исмини таблога ёздириб қўйди.
Профессиональная лига
vs
Al Nassr won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ