Саудия Арабистони чемпионати. "Ал-Насср" бугун "Насаф"нинг бўлажак рақибига қарши ўйнайди
- 14-январ 2023, 07:26
- 0
- Футбол
Саудия Арабистони чемпионати 13-тур ўйинлари давом эттирилади.
Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" жамоаси сафарда "Ал-Шабаб"ни қабул қилади. Шубҳасиз, бу турнинг марказий ўйини ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади.
Маълумот учун, "Насаф" ОЧЛ плей-офф босқичида айнан "Ал-Шабаб" жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ