Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди
- 14-ноябр 2023, 11:21
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
10-12 ноябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этган самбочиларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди. Биринчи ўринни FIAS байроғи остида қатнашган россияликлар (13 олтин, 2 кумуш, 3 бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка Қозоғистон (1 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза) якун ясади.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ