
Самбо: Жаҳон кубогининг илк кунида 6 та медаль қўлга киритилди!
- 5-апрел 2024, 13:22
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Хабар бериб ўтганимиздек, 3-6 апрель куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида самбо бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади. Куни кеча старт олган мазкур турнирнинг илк кунида Жаҳонгир Қорабоев мураббийлигидаги ўзбекистонлик самбочилар 6 та медални қўлга киритишди.
Қуйида, ушбу муваффақиятга эришган юртдошларимиз билан танишишингиз мумкин.
Кумуш:
-54 кг: Гулсевар Ўроқова
-65 кг: Феруза Бобоқулова
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова
Бронза:
-64 кг: Аъзам Рашидов
-88 кг: Асқарбек Авганов
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ