Самандар Абдумаликов ва Азизбек Ниёзов чорак финалга йўл олди
- 19-март 2019, 15:36
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Наманган шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг жуфтлик баҳслари ҳам қизғин ўтмоқда.
Жуфтликлар ўртасидаги биринчи давра учрашувларида Самандар Абдумаликов ва Азизбек Ниёзов мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Самандар ва Азизбек тандеми россиялик Никита Янин ва Андрей Лексаков жуфтлигини 6:2, 2:6, 11:9 ҳисобида таслим қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ