Саида Маҳмудова нуфузли Форумда иштирок этиш учун Доҳага жўнаб кетди
Zohir2018
Ўзбекистон стол тенниси матбуот хизмати
Жорий йилнинг 2-3 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стол тенниси бўйича нуфузли форум бўлиб ўтади.
“Стол тенниси ҳамма учун, ҳаёт учун“ шиори остида ташкил этилаётган ушбу Форумда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган делегатлар қатори Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ҳам иштирок этади.
Шу муносабат билан Қатарга жўнаб кетган Саида Маҳмудова Форум ташкилотчилари томонидан расмий таклиф олган.
Изоҳлар (0)