Жаҳон чемпионати: Ярим финал учун жангда ҳакам ўзбек боксчисини дисквалификация қилди
- Зоҳир Тошхўжаев
- Изоҳлар: 0
- Бокс
Будва (Черногория) шаҳрида ўтказилаётган 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида россиялик боксчи Прохор Старцев ҳамда ўзбекистонлик Аброрбек Шарипов рингга кўтарилди.
80 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалга йўлланма учун кечган жанг муддатидан олдин якунланди. Учинчи раундда рефери Аброрбек Шариповга учинчи марта огоҳлантириш берганидан сўнг, жангни тўхтатиб, ўзбекистонлик боксчини дисквалификация қилди.
Шу тариқа, Старцев рақиб устидан досрочна ғалаба қозониб, камида бронза медалини қўлга киритишни таъминлади. Шарипов эса мусобақани совринсиз тарк этди.
19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-19) 2026 йил 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида World Boxing халқаро ташкилоти ҳомийлигида ўтказилмоқда. Мусобақада дунёнинг 69 мамлакатидаги 474 нафар ёш боксчи иштирок этмоқда. Улар 20 та вазн тоифасида — ўғил болалар ва қизлар учун ўнтитадан — медаллар учун кураш олиб бормоқда.