
Рустам Ходжаев: "Андижон"нинг ўйинида мураббийнинг имзоси кўриниб турибди"
- 15-январ 2024, 18:10
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Маълумки, бугун “Андижон” Тожикистонда “Хўжанд”нинг ёшлар жамоасига қарши назорат баҳсида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувни кузатиб борган “Хўжанд” бош мураббийи Рустам Ходжаев “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича фикр билдириб ўтди:
"Биз бу учрашувда ёш футболчиларни синаб кўрдик. Албатта, “Андижон” жамоаси кучли эди. Умуман айтганда, яхши учрашув бўлди.
“Андижон” футболчилари бир-бирини яхши тушуниб ўйнашди. Жамоа ўйинида мураббийнинг имзо кўриниб турибди. Бизда эса асосан ёш футболчилар ўйнашди. Шу боис эҳтимол, бундай натижа кутилгандир".
"Андижон" матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ