Рубен Аморим ўзининг севимли схемасидан воз кечиши мумкин
- 26-декабр 2025, 16:59
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўзининг севимли 3-4-3 схемасидан воз кечиши мумкинлигини тан олди.
"Биз ушбу футболчилардан янада кўпроқ сифат чиқариб олиш учун бошқа схема бўйича ҳам ўйнашимиз мумкин. Агар идеал 3-4-3да ўйнашни истасак, бунга жуда кўп пул ва вақт сарфлаш керак бўлади. Мен аста-секин шуни англаяпманки, бу амалга ошмайди. Шу сабабли, эҳтимол, менга мослашишга тўғри келади", — деди Аморим "Sky Sports" нашрига.

Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун эса жамоа "Ньюкасл" билан куч синашади. Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан 01:00’да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ