
РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Ростов"га имкониятни бой берди
- 23-ноябр 2024, 18:33
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
ЦСКА ўз майдонида "Ростов"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 4-дақиқада майдон эгалари ҳимоячиси Келвен ҳисобни очди. "Ростов" таркибида захирадан майдонга тушган Егор Голеенков 77-89-дақиқаларда гол киритиб, дубль қайд этди.
Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев беллашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.
Шу тариқа, ЦСКА 27 очко билан жадвалда 6-ўринда қолмоқда. "Ростов" эса 20 очко тўплаган ҳолда 8-поғонада бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ