
РПЛ. "Рубин" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 28-июл 2024, 03:40
- Suhrob Xolbekov
- 1
- Футбол
Россия чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган "Рубин" - "Зенит" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлишди.
Ўйинда Глушенков, Кассьерра, Педриньо ва Исидиорлар биттадан дарвозани ишғол қилишди. Ашурматов эса баҳсни асосий таркибда бошламади. Ҳимоячи 73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 18 дақиқа ҳаракатланди.
Шу тариқа, "Рубин" турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди. "Зенит" эса пешқадамга айланди.
РПЛ
vs
Zenit won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ