
Ройснинг кейинги манзили маълум
- 8-август 2024, 04:16
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Марко Ройснинг кейинги манзили маълум бўлди.
Фабрицио Романо хабар беришича, ҳужумкор ярим ҳимоячи "Лос-Анжелес Гэлакси" аъзосига айланади. Шартнома 2025 йилнинг сўнггига қадар имзоланади. Битимни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлга тушади.
Аввалроқ, Ройс 12 йиллик фаолиятидан кейин "Боруссия"ни тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ