
Рой Жонс: "У боксда ҳам нимадир қила олиши мумкин"
- 13-сентябр 2024, 14:08
- 0
- Бокс
Бокс афсонаси ва юлдузи Рой Жонснинг фикрича, Артём Дзюба яқин келажакда кўргазмали бокс жангини ўтказиши мумкин.
“Дзюба яхши маҳоратга эга. Мен унга машғулотларни давом эттиришни маслаҳат бердим. У яқин орада кўргазмали бокс жангини ўтказиши мумкин. Фақат бунинг учун яхши рақиб ҳам керак бўлади”, - деди Рой Жонс
.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Рой Жонс бокс бўйича очиқ машғулотлар ўтказган эди. Спарринг рақиблардан бири сифатида айнан Артём Дзюба у билан рингга чиқишга ҳам улгурди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ