Роналдуни тўхтатиб бўлмаяпти
- 9-сентябр 2024, 15:35
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду кетма-кет олтинчи ўйинда гол урди.
Ҳужумчи 8 сентябр куни терма жамоа сафида Шотландия билан ўйинда захирадан майдонга тушди ва 88-дақиқада ғалаба голини киритди - 2:1.
39 ёшли футболчи янги мавсумда "Ан-Наср" сафида тўртта ўйинда гол урган. Футболчи Саудия Арабистони лигасида "Ал-Фэйҳа" ва "Ал-Раэд"га, мамлакат Суперкубоги учун "Ал-Таавон" ва "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинларда гол киритишга улгурди. УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги дастлабки Хорватияга қарши ўйинда ҳам португалиялик ўзининг 900-голини рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ