Роналду ва Месси барча даврларнинг энг кўп даромад топган спортчилари "топ-5"лигида
- 2-апрел, 01:22
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Машҳур америкалик Sportico нашри барча даврларнинг энг кўп даромад топган 50 нафар спортчиси рўйхатини эълон қилди. Ҳисоб-китобларда маош, бонуслар, мукофот пуллари, реклама шартномалари, лицензиялар, муаллифлик тўловлари ва бошқа даромад манбалари инобатга олинган.
Рейтингда жами 50 нафар спортчи орасида атиги тўрт нафар футболчи жой олган. Учинчи ўринда "Ан-Наср" ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олган бўлиб, унинг умумий даромади инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 2,52 миллиард долларни ташкил этади.
Бешинчи поғонадан эса "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Месси (1,99 миллиард доллар) ўрин олган. Саккизинчи ўринда "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг собиқ футболчиси, ҳозирда «Интер Майами» ҳаммулкидорларидан бири Дэвид Бекхэм (1,68 миллиард доллар) қайд этилган.
Шунингдек, 14-ўриндан "Сантос" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар (1,24 миллиард доллар) жой олган.
Рейтинг пешқадами эса НБАнинг олти карра чемпиони Майкл Жордан бўлиб, унинг даромади 4,5 миллиард долларни ташкил қилади.