
- #Саудия Арабистони
- #Карим Бензема
- #Гарет Бэйл
- #Криштиану Роналду
- #Тони Кроос
- #Жоржо Кьеллини
- #Лука Модрич
- #Марсело
- #Серхио Рамос
- #Уэйн Руни
- #Ан-Наср
Роналду ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди
- 19-апрел 2023, 11:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Саудиянинг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи билан бирга тўп сурган футболчилардан рамзий жамоа тузди. Goal Arabia нашри 38 ёшли португалиялик футболчининг танлови ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, Роналдунинг рамзий жамоаси шундай кўринишда бўлади: Касильяс - Рамос, Кьеллини, Фердинанд, Марсело - Модрич, Кроос, Скоулз - Бэйл, Руни, Бензема.
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг охирида Криштиану Роналду “Ан-Наср” билан шартнома имзолаган эди. Ўтган давр мобайнида португалиялик юлдуз Саудия клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Айтиш лозимки, Роналду фаолияти давомида “Олтин тўп”ни беш марта қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ