
Роналдиньо ПСЖ юлдузларининг ёнини олди
- 13-май 2022, 19:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Собиқ бразилиялик футболчи Роналдиньо ПСЖ юлдузларини сабр қилишга чақирди.
Париж клубининг мавсумини қандай баҳолайсиз? Ниманидир ўзгартириш керакми?
- Мен тушунмаяпман. Барча футболчилар яхши ўйин кўрсатмоқда ва сиз ҳаммасини ўзгартирмоқчисиз. Улар янги ҳаёт ва ўйин услубига ўрганмагунча, кутишингиз керак.
Неймар ПСЖда қолиши керакми?
- У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Тўғри, жорий мавсум бир неча жароҳатлар бўлди. Неймар оптимал ҳолатда тўп тепса, чиндан ҳам муҳим футболчи.
- Ди Мария, Неймар, Месси каби ажойиб футболчилар бир жамоада тўп тепмоқда. Уларнинг ўйини сизни қониқтирмаса, бу жамоага яна қандай футболчи керак?
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ