
“Рома”нинг ўйинини кучайтирган ва иккита голда иштирок этган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
- 11-ноябр 2024, 21:53
- Zohir Toshxo’jayev
- 2
- Футбол
Италия чемпионатида яна бош мураббий истеъфоси кузатилди. “Рома” бир ярим ой муқаддам иш бошлаган хорватиялик мураббий Иван Юрични истеъфога чиқарди.

Бунга А Сериянинг 12-туридан ўрин олган учрашув сабаб бўлди. “Бўрилар” ўз мухлислари кўз ўнгида “Болонья”дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов 58-дақиқада захирадан ўйинга қўшилиб, жамоасининг ўйинини кучатира олди ва ҳар икки голдан бевосита иштирок этди.
Италия футболини ёритиб келаётган vocegiallorossa.it портали “Рома” футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Свилар 5:
“Болонья”нинг учинчи голида дарвозабоннинг яққол хатоси бор.
Манчини 6:
Бошида яхши ҳимояланди. Лекин римликлар дарвозасига киритилган биринчи голга у ҳам жавобгар. Ккинчи бўлимда Эл-Шааравига голли пас узатди.
Ндика 5,5:
Ўйин аввалида рақиб ўйинчиси Сантьяго Кастрога қарши яхши ўйнади. Бироқ кейинлик қийинчиликларга дуч келди.
Анжелино 5:
Ҳужумларга яхши қўшилди. Римликларнинг иккинчи голида иштирок этди. Лекин ҳимояланишда етарли даражада ишончли ўйнамади.
Челик 4:
Ўйинд умуман ўзини кўрсата олмади. 61-дақиқада ўрнини Далга бўшатиб берди.
Даль 6:
Анча фаол ўйнади. Ишлари юриша бошлаганга ўхшайди.
Кристанте 4:
Уринишларига қарамай, кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бошқа жамоадошлари каби анча бўш ҳаракат қилди.
Коне 5:
Унинг ҳаракатлари эвазига “Рома” биринч бўлимда гол уришга яқин келди. Сулени қулай позицияга чиқарди.
Эл-Шаарави 7:
Биринчи бўлимда деярли кўриниш бергани йўқ. Лекин ўйиннинг иккинчи ярмида иккита гол билан жамоани жонлантира олди.
Суле 3:
Яна бир ўта бўш ўйин. Олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олмади ва 58-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Шомуродов 6:
Жуда фаол ўйнади, енгил ҳаракатланди ва римликларнинг ҳар икки голида бевосита иштирок этди. Эл-Шааравининг иккинчи голига ассистент бўлди.

Пизилли 5,5:
Ўйинни яхши бошлади, узоқ масофадан кучли зарба берди, лекин голдан дарак йўқ. 61-дақиқада ўрнини Бальданцига бўшатди.
Бальданци 5,5:
Бор кучи билан ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилди. Бироқ жамоасига етарли даражада ёрдам бера олмади.
Довбик 3:
Майдонда умуман кўринмай қолди.
Юрич 3:
“Рома” шу куни яна чўкди. Бу мутахассис жамоа ўйинчиларини билан етарли даражада муносабат ўрната олмади. Мағлубиятлар унинг зиммасида.