
"Рома" Европа лигасининг "Шахтёр"га қарши муҳим баҳсидан олдин жиддий йўқотишга учради
- 10-март 2021, 17:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко бугунги машғулотларда иштирок этмаган. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, босниялик футболчи катта эҳтимол билан УЕФА Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Шахтёр"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади. Римликлар устози Паулу Фонсека эса унинг 14 март куни "Парма"га қарши бўладиган А Серия баҳсига қадар соғайишига умид қилмоқда.
Жеко жорий мавсум Италия чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
"Рома" — "Шахтёр" ўйини эса 11 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ