
"Roland Garros". Аёл теннисчилар ўз даражасида старт олди
- 29-сентябр 2020, 03:44
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
"Roland Garros" турнирининг аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳам кучлилар номи тобора аниқлашиб бормоқда. Асосий баҳсларнинг илк кунида асосан кутилган натижалар қайд этилди.
Чехиялик Петра Квитова француз теннисчиси Осеан Доданни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, нидерландиялик Кики Бертенс Украинадан ташриф буюрган Катарина Завацкая устидан 2:6, 6:2, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Шунингдек, америкаликлар қарама-қаршилигида Кристи Ан билан баҳс олиб борган Серена Уильямс 7:6, 6:0 натижа билан кейинги босқич чипталарини ўзиники қилди. Серена каби биринчи сетни қийинчилик билан ўз номига ёздириб қўйган Элина Свитолина россиялик рақибаси Варвара Грачёвани икки сет якунига кўра, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан юқоридаги теннисчилар турнирда ўз юришларини муваффақиятли бошлаб олди.