Родриго: "Реал" либосида ўйнаб, орзуларимни рўёбга чиқаряпман"
- 18-декабр 2025, 11:06
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго "Талавера"га қарши Испания Кубоги ўйинида сардорлик боғичини тақиб ҳаракат қилди. Учрашувнинг 66-дақиқасида бразилиялик захирадан майдонга тушди ва унга сардорлик боғичи берилди.
"Мен "Реал" либосида ўйнаб, орзуларимни рўёбга чиқаряпман. Бугун кечқурун "Реал" сардорлик боғичини тақдим ва бу мен учун шараф", - дея футболчининг сўзларини келтирди журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Родриго 2019 йилдан бери "қироллик клуби" клубида ўйнаб келмоқда. Хаби Алонсо жамоаси навбатдаги ўйинини ўз майдонида "Севилья"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ