
Роббен дебют учрашувида жароҳат олди
- 13-сентябр 2020, 21:54
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Гронинген" клуби ҳужумчиси Арьен Роббен жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
36 ёшли футболчи Голландия чемпионатининг 1-турида ПСВга қарши беллашувда жароҳат олди ва 30-дақиқада захирага олинди. Эътиборлиси, бу Роббен учун фаолиятини тиклагач, ўтказган илк расмий учрашуви бўлди.
Роббен асли "Гронинген" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида ПСВ, "Челси", "Реал" ва "Бавария" клубларида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ