
"Ризеспор" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Алиқулов тўлиқ ўйнади
- 12-декабр 2023, 00:07
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Туркия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Анкарагужу" - "Ризеспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Морутан мезбонларни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Али 51-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90+5 дақиқада эса меҳмонлар таркибидан Эмир ўйиндан четлатилди, орадан кўп ўтмай Гайч имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Алиқулов ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилиб, яхши ўйин ўтказди. У 5 марта ҳаводаги дуэлда устун келди. Шунингдек, паслари аниқлиги 87 фоизни ташкил қилди. "Sofa Score" ҳимоячининг ҳаракатларини 6,9 баллга лойиқ кўрди.
Шу тариқа, "Ризеспор" турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ