
Ривалдо: Агар Неймар "Реал"га ўтса, уни хоин деб айтмайман. Чунки...
- 14-август 2019, 18:08
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Ривалдо ПСЖдаги ҳамюрти Неймарнинг "Реал"га ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Агар Неймар “Реал” футболчисига айланса, мен уни хоин деб айтмайман, чунки у “Барселона”дан тўғридан-тўғри “қироллик клуби”га ўтмаяпти. Агар “Барселона” бу борада “Реал”дан камроқ пул таклиф қилса, ПСЖ барибир уни каталонияликларга сотмайди. Чунки парижликлар пул йўқотишни хоҳламасликлари аниқ”, - дейди Ривалдо.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ