Римда янги тўпурар пайдо бўлди
- 17-июл 2020, 11:40
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Рома”нинг босниялик ҳужумчиси Эдин Жеко А Сериянинг навбатдаги учрашувида “Верона” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтириш баробарида ўз номини Рим клуби тарихига ёздириб қўйди.
Гап шундаки, бу гол Жеко учун “Рома”даги 105-аниқ зарба бўлди ва тўпурар ҳужумчи “Рома” тарихида энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд аргентиналик Педро Монфрединига тегишли бўлиб, у “Рома” сафида жами 104 та гол урганди.
“Рома”нинг жнг кўп гол урган футболчиси эса Франческо Тотти ҳисобланади. Италиялик ҳужумчи римликлар учун 307 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ